Байналминалчи жангчи-ветеранлар саховатли тадбиркорлар кўмагида қулай шароитларга эга бўляпти
Афғонистонда ҳалок бўлган байналмилал жангчилар хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2020 йилда Чирчиқ шаҳридаги ёдгорлик мажмуаси қайта таъмирланди. Фахрийлар бу ерда бир кўшк ва афғон уруши рамзи бўлган байроқ ўрнатишни мақсад қилишди, аммо бу осон иш эмас эди.
Шундай пайтда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Васийлик кенгаши раиси, “Eriell Group”, “Enter Engineering” va “Ferkensco” компаниялари акциядори Бахтиёр Фозилов кўмакка келди. Унинг беғараз ёрдами туфайли кўшк ҳамда рамзий байроқ мустаҳкам ва сифатли қилиб бунёд этилди. Натижада афғон уруши фахрийлари бир пиёла чой устида долзарб масалаларни муҳокама қилиш баробарида, об-ҳаво шароитларига қарамай кўшкка ташриф буюрадиган кишилар билан суҳбатлар уюштириб, ҳалок бўлган ўғлонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирадиган бўлишди. Шу билан бирга эндиликда яқин-атрофда яшовчи аҳоли фарзандлари билан кечки вақтларда бу ерга келиб, ҳордиқ чиқариб кетади. Айниқса, рамзий байроқ ёдгорлик мажмуасига ўзгача маҳобат бахш этиб турибди.
Шундан кейин фахрийлар уюшмаси аъзолари бу ерда афғон уруши ҳамда Ўзбекистон конституцион тузумини ҳимоя қилиш чоғида ҳалок бўлган аскар йигитлар хотирасига бағишлаб музей барпо этишга киришдилар. Чунки ушбу ҳудудда учта ёдгорлик мавжуд бўлиб, бири Афғонистонда ҳалок бўлганлар учун, қолган иккитаси эса Ўзбекистон конституцион тузумини ҳимоя қилиш чоғида вафот этган махсус ҳарбий операцияларнинг жангчилари шарафига ўрнатилган. Шу жиҳатдан мажмуада музей ташкил қилиш зарур тадбир эди. Бу борада ҳам Б.Фозилов бизга кўмаклашди. Тадбиркор томонидан қурилишнинг пухта ишланган тўрт лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилди ва тез орада қурилиш ишлари бошланди. Натижада афғон урушидан руҳан ёки жисмонан мажруҳ бўлиб қайтган фахрий жангчилар кўркам музейга эга бўлди.
Гап Б.Фозиловнинг хайрли ишлари ҳақида борар экан, ўзимиз гувоҳ бўлган айрим мисолларни ҳам айтмасак бўлмас. Ўзбекистонда энг ёш олийгоҳ – Самарқанд халқаро технология университети (СХТУ) Васийлик кенгашининг раиси сифатида Бахтиёр Фозилов тўрт нафар талабага компания ҳисобидан махсус грант ажратди. Махсус грант ажратилган номзодлар ичида афғон уруши фахрийлари борлиги кишига қувонч бағишлайди. Жангчи-фахрийларга ёрдам бераётган Бахтиёр Шуҳратович байрамларда уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётгани ҳақида ҳам хабар топдим.
2023 йилда Самарқанд вилоятида икки илмий-маънавий марказ фаолияти йўлга қўйилади. Улардан бири Ўзбекистондаги асосий зиёратгоҳ саналган, ҳозирда қайта таъмирланаётган Имом Бухорий меъмориал мажмуасидир. Зеро, Имом Бухорий, Шоҳи Зинда ва Руҳобод каби мақбараларни бир кунда зиёрат қилиш Самарқандда “кичик ҳаж” сифатида баҳоланади. Иккинчи марказ эса Зарафшон дарёсининг манзарали қирғоғида қад ростлаётган Самарқанд халқаро технология университетининг янги кампус биносидир. Бу иншоотларни барпо этишда ҳам тадбиркор Б.Фозиловнинг хизмати катта бўляпти.
Шунингдек, у акциядор бўлган компаниялар кўмагида Самарқанд шаҳридаги халқаро аэропорт терминали, Қашқадарёдаги “Uzbekistan GTL” синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи, Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” муз саройи, Москва физик тадқиқотлар институти (МФТИ) филиали, “Москва энергетика институти” миллий тадқиқот университети филиали каби объектлар фойдаланишга топширилган. 2022 йилнинг сентябр ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилган “Silk Road Samarkand” туристик мажумуаси ҳам компания томонидан бунёд этилган.
18-19 ёшларида ўлимга тик кўз билан боққан, 20 ёшида урушдан мажруҳ ҳолда қайтган биз, жангчи-ветеранларга кўмаклашаётган тадбиркор ҳамда уларга ҳаммаслак бўлган барча саховатпеша инсонларга, ўз фарзандларининг урушдан қайтишларини кўрмаган ота-оналар ҳамда ҳалок бўлган қуролдош дўстларини мудом хотирловчи инсонлар номидан ташаккуримизни билдирамиз.
Наиля Галиутдинова.
*Реклама ўрнида