Беларус ҳукумати истеъфога чиқди. Трамп Жанубий Африкани молиялаштиришни тўхтатди. Нетаняҳу Ғазодаги урушни давом эттириш ниятида

🔹 Беларус ҳукумати истеъфога чиқди. Ҳукумат республика Конституциясига мувофиқ янги сайланган президент олдидаги ваколатларини топширган. 

🔹 Кремль Украинада сайловларни 2025 йилда ўтказишни талаб қилмоқда. Бу келажакдаги келишувларни таъминлаш учун зарур, деган Москва расмийси Дмитрий Песков. 

🔹 Франция мудофаа бюджетини икки баробарга оширмоқчи.

🔹 АҚШ Жанубий Африкага ёрдам кўрсатишни мамлакат "ўта ёмон" муносабатда бўлган "айрим тоифадаги одамлар" устидан тергов ўтказмагунча тўхтатади. "Жанубий Африка ерларни мусодара қилмоқда ва баъзи одамларга жуда ёмон муносабатда бўлмоқда", деб ёзган Трамп саҳифасида.

🔹 Нетаняҳу музокаралар чоғида Трампни Ғазодаги урушни давом эттириш режасини тасдиқлашга эришмоқчи. “Исроил расмийлари Axiosга Нетаняҳу қарор қабул қилишдан олдин, доимий оташкесим ва Исроилнинг Ғазодан тўлиқ чиқиб кетишига олиб келадиган келишувнинг иккинчи босқичи ҳақида Трамп қандай фикрда эканлигини кўришни кутаётганини айтган. 

🔹 Кеча тунда Россиянинг Ростов, Волгоград ва Астрахан вилоятлари Украина Қуролли кучларининг учувчисиз учоқлари томонидан ҳужумга учради.

🔹 Европа Қўшма Штатларга қарши жавоб тарифларини жорий этмоқчи. Аввалроқ Трамп Евроиттифоқдан импорт қилинадиган товарларга импорт божлари жорий этишини айтганди.

🔹Уч йиллик уруш давомида Украина ҳеч қачон тинчликка яқин бўлмаган. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Украина ҳукумати тинчликни яқинлаштириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

🔹 Грузия пойтахтида намойишлар яна авж олди. Марказий трассани тўсиб қўймоқчи бўлган намойишчилар парламент биноси томон ҳаракатланган. Фуқаролар мамлакатда янги парламент сайловлари ўтказилиши ва намойишлар чоғида ҳибсга олинган фуқароларнинг озод этилишини талаб қилмоқда.

🔹 2024 йил декабрида 100 ёшида оламдан ўтган АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер вафотидан кейин АҚШнинг Гремми миллий овоз ёзиш санъати мукофотига сазовор бўлди. АҚШнинг 39 президенти Жимми Картер 2024 йил 29 декабрда вафот этганди.