Берлинда ҳайдовчи автомашинасини йўловчиларнинг устига ҳайдади
- 09.06.2022 10:29
- 134
- Хориж
Кеча, 8 июнь куни тушдан кейин Германия пойтахти марказида автомобиль пиёдалар йўлаги бўйлаб кетаётган бир гуруҳ одамларни босиб кетди.
Унда 51 ёшли ўқитувчи ҳалок бўлган, ўндан зиёд жароҳатланганлар, улар орасида болалар ҳам бор. Айримлари оғир аҳволда.
Тило Каблиц, Берлин полицияси матбуот котиби:
“Ҳозирда маълум бўлишича, машина Ранкештрассе яқинида, Тауэнциен ҳудудидаги пиёдалар йўлагига чиқиб кетган ва бир гуруҳ одамларни уриб юборган, кейин яна йўлга чиқиб, чорраҳадаги дўкон олдида тўхтаган”.
Йўловчилар томонидан ушланиб, полицияга топширилган ҳайдовчи 29 ёшли асли арманистонлик Германия фуқароси бўлиб чиқди. Унинг ҳаракати сабаблари ҳозирча номаълум. Аммо баъзи маълумотларга кўра, машинада жиноятга иқрор бўлган хат топилган. Шунингдек, гумонланувчи полицияга экстремист сифатида эмас, балки мулкка оид ҳуқуқбузарликлари туфайли таниш бўлгани хабар қилинмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 22 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 44 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!