Берлинда тўқнашув: 63 полициячи жароҳатланди
- 18.06.2021 09:38
- 73
- Хориж
Ўтган чоршанба куни Германия пойтахтининг Фридрихсхайн ҳудудидаги ҳеч ким яшамайдиган уйда ўзини баррикадалаштирган чап қанот радикаллари полицияга қаршилик кўрсатди. Улар полицияга ҳужум қилиб, бутилка, тош ва петардлар отишди.
17 июнь куни эрталаб Фридрихсхайнда чап қанот радикаллари эгаллаб олган уй полиция томонидан блокланишига қарши намойишлар давом этди.
"Кеча эрталаб ёнғин инспекторлари томонидан Фридрихсхайн ҳудудидаги объектни текшириш пайтида полиция ходимларига ҳужум содир бўлди. Операция давомида 63 нафар полициячи тан жароҳати олди. Уларнинг иккитаси касалхонага юборилди», дейилади Германия пойтахти полицияси матбуот хизмати хабарида.
Теглар:
Германия