Бешта ОТМ бакалавриатга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказади
- 28.10.2020 10:17
- 378
- Таълим

Ҳукумат қарори (655-сон, 27.10.2020 йил)га мувофиқ, 2021 йил 1 мартга қадар трансформация қилиш учун 5 та ОТМ очиқ танлов асосида саралаб олинади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар бермоқда.
2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида трансформация қилинадиган олий таълим муассасаларида:
➖ бакалавриат ва магистратура учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари уларнинг ўзлари томонидан белгиланади;
➖ бакалавриатга кириш имтиҳонлари мустақил ўтказилади;
➖ таълим жараёнига ҳамкор сифатида бириктирилган нуфузли хорижий ОТМ профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жадидлар фаолияти дунё эътиборида
- Бугун, 17:19
- Мутолаа
Фаросатингиз борми?
- Бугун, 15:47
- Жамият