Билимдонлар билим ва заковатини "Заковат"да синади

Самарқанд шаҳридаги вилоят ахборот-кутубхона марказида IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида «Заковат» интеллектуал беллашуви ўтказилди.

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган интеллектуал ўйинда саккизта жамоа ўзаро беллашди.

Беллашув аввалида «Китобхонлик ҳафталиги» муносабати билан жамоалар, шунингдек, вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти, вилоят телерадиокомпанияси, давлат солиқ бошқармаси, Жомбой тумани ҳокимлиги вилоят кутубхонасига ўз китоблари жамланмасини туҳфа қилди.  

Ақл, тафаккур ўйини якунига кўра, олий таълим муассасалари талабаларидан ташкил топган "Ренессанс" жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва иштирокчиларга ташкилотчиларнинг диплом ва совғалари топширилди.