Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Талабалар ўртасида “Заковат” ўйини ўтказилди

Самарқанд давлат чет тиллар институтида сайлов қонунчилигига доир мавзуларда “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар жамоалари ўртасида ўтказилган танловда ҳар бирида 5 нафардан иштирокчиси бўлган 10 та жамоа қатнашди.

Интеллектуал ўйин 2 босқичда ташкил этилиб, ҳар бир турда жамоа иштирокчиларига 12 та савол берилди. Саволлар ўзбек тилида, мантиқий, “Нима? Қаерда? Қачон?” ўйинларининг халқаро стандартларига жавоб берадиган даражада ҳамда сайлов қонунчилигига доир бўлди.

Якунга кўра, биринчи ўринни Самарқанд давлат чет тиллар институтининг "Эверест" жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўрин Самарқанд давлат университетининг "Тафаккур" жамоасига, учинчи ўрин эса Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг “Галлактикус” жамоасига насиб этди.