Бир дақиқадан камроқ: дунёдаги энг қисқа парвоз

Дунёда жуда кўп ноодатий учиб ўтиш маршрутлари бор, лекин улардан фақат биттаси бир дақиқадан камроқ давом этади.

Шотландиянинг Уэстрей ва Папа Устрей ороллари ўртасидаги парвоз “Гиннеснинг рекордлар китоби”га энг қисқа муддатли рейс сифатида киритилган. Википедияга кўра, ороллар орасидаги масофа бор-йўғи 1,7 миля (2.74 километр), парвоз давомийлиги эса тахминан 1,5-2 дақиқага тенг. Ҳақиқий парвоз вақти, шамолга қараб, ундан ҳам қисқароқ 53 сониягача бўлиши мумкин.
“Loganair” компанияси томонидан оролларга мунтазам қатнайдиган йўловчилар учун амалга ошириладиган ушбу рейсда фойдаланиладиган самолёт вақтининг муҳим қисмини парвознинг ўзига эмас, балки кўтарилиш ва қўниш бағишлаган ҳолда босиб ўтади.
Шу тарзда энг қисқа тижорий рейс ғайриоддий авиасаёҳат қилишни истаган сайёҳларни ўзига жалб қилиб келади.