Бир ҳафтада 7063 та қоидабузарлик
Жумладан, 1322 ҳолатда белгиланган тезликни ошириш, 204 нафар ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариши, 20 ҳолатда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг талабларига бўйсунмаслик ва пиёдалар томонидан 219 та қоидабузарлик қайд этилди.
Р.АББОСОВ,
вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори.
* * *
6 январь куни Самарқанд шаҳар 3-сон ИИБга Самарқанд шаҳар Али Қушчи кўчасида яшовчи фуқаро "Нексия" русумли автомобилининг олд ойнаси номаълум шахс томонидан синдирилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилди.
Ушбу ҳуқуқбузарликни Пайариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро О.И. маст ҳолатда содир этганлиги маълум бўлди.
* * *
8 январь куни Самарқанд шаҳар Хужум 3-берк кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида 58 ёшли хонадон соҳиби куйиш тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
вилоят ИИБ матбуот хизмати.