“Бир кишидан - бир китоб”
Самарқанд давлат университети Ургут филиалида шу номли хайрия акцияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Темурбек Поёнов, Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов, ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Акция давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан мазкур таълим масканига 300 дан ортиқ китоблар жамланмаси топширилди.
Т.Поёнов талабалар билан суҳбатлашди, унинг фикр ва таклифларини тинглади.
Шу каби тадбир Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази ҳамда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида ҳам бўлиб ўтди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Темур Поёнов томонидан Самарқанд вилоят Кенгаши раисига хизмат машинаси топширди.