“Бир ўлиб кўрайчи” спектакли Қозоғистонда намойиш этилади
- 26.04.2019 16:52
- 58
- Маданият
2018 йил Қозоғистонда "Ўзбекистон йили" деб эълон қилинган бўлса, 2019 йил Ўзбекистонда "Қозоғистон йили" деб эълон қилинди. Шу муносабат билан жорий йил 18 апрель куни Чимкент вилоят Ўзбек драма театри жамоаси шаҳримизда меҳмон бўлиб, “Қашқир улиган тун” спектаклини намойиш этганди.
Учрашувда делегация аъзолари Самарқандлик ҳамкасбларини Қозоғистонга таклиф қилди.
Жорий йилнинг 25 май куни вилоят мусиқали драма театри жамоаси Чимкентга ижодий сафар уюштиришни режалаштирган. Театр жамоаси Қозоғистонда Х.Хурсандовнинг “Бир ўлиб кўрайчи” спектаклини намойиш этади. Айни пайтда тайёргарлик жараёнлари бошлаб юборилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Банк тизими коррупциядан холими?
- Кеча, 17:13
- Самарқанд
Озарбайжон ННТлари - Самарқандда
- Кеча, 14:09
- Самарқанд