Битирувчилар учун бўш иш ўринлар ярмаркаси

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида “Меҳнат ярмаркаси - 2022” тадбири бўлиб ўтди.

Битирувчи талабаларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган мазкур тадбирда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган 30 га яқин корхона ва ташкилот бўш иш ўринлари билан қатнашди.

- Корхонамизга ишга келаётган битирувчи ёшлар замонавий технологиялар бўйича пухта билимга эга бўлишлари керак, - дейди “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Самарқанд филиали директори Тўлқинжон Султонов. - Бугун 20 нафарга яқин талаба билан алоҳида суҳбатлашиб олдик. Уларни синов муддати билан 3 ойлик шартнома асосида ишга қабул қилишга тайёрмиз.

Абдуғафур Ҳотамов.