“Биз “МЧС”данмиз”: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолини фирибгарлардан огоҳлантирди

Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ)га кўра, жойларда махсус кийим-бошдаги шахслар ўзини ФВБ («МЧС», «ўт ўчирувчи») ходими сифатида таништириб, фуқаролардан «йиллик тўлов» деб, пул маблағларини мажбурий тарзда, ноқонуний йиғмоқда.

Ушбу шахсларнинг вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Вазирлик тизими ходимлари томонидан ҳеч қандай тўловлар ундирилмайди.

Ҳар қандай хизматни кўрсатиш учун олдин фуқаронинг розилиги олиниши керак.

"Агар бундай шахслар хизмат кўрсатмасдан мажбурий тартибда тўлов талаб қилса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этинг", дейилади бошқарма хабарида.