“Биз ОИТСга қаршимиз!”

Самарқанд шаҳрида 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан “Биз ОИТСга қаршимиз!” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.

Таълим, тиббиёт муассасалари ходимлари, талабалар, ўқувчи-ёшлар иштирок этган марафон “Самарқанд” кинотеатри олдидан старт олиб, Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи, шеърият мулкининг султони номи билан аталувчи кўчаси бўйлаб давом этди. Қатнашчилар эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.


Шунингдек, бугун Ёшлар марказида мазкур санага бағишланган тадбир, таълим муассасалари, маҳаллаларда ёшлар акцияси ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.