Bloomberg дунёдаги энг бой 5 та оилани эълон қилди
Бирлашган Араб Амирликларининг Ал Наҳаёнлар ҳукмрон сулоласи 2023 йилда дунёдаги энг бой оила деб тан олинган. «Bloomberg» агентлиги оила бойлигини 305 миллиард долларга баҳолади.
***

Рейтингдаги иккинчи ўринни «Walmart» дўконлар тармоғи асосчиси Сэм Уолтоннинг оиласи эгаллади, унинг бойлиги 259 миллиард доллардан ошади.
***

Кучли учликдан 150,9 миллиард долларлик мулки билан «Hermes» бренди эгалари - Эрмеслар оиласи жой олди.
***

Дунёнинг энг бадавлат оилалари бешлигига, шунингдек, «Mars» компаниялари эгалари (141,9 миллиард доллар) ва Ал Таний Қатар ҳукмрон шайх ва амирлар сулоласи (133 миллиард доллар) кирган.
***
Агентлик ҳисоботида таъкидланишича, бир қатор оилаларнинг нефть соҳасига дахлдорлиги уларга бойлик орттиришга ёрдам берган.