Bloomberg нашри тарихдаги энг бой одам номини эълон қилди

Bloomberg Businessweek нашри таҳлилчилари тарихда ўтган бойларнинг маблағларини замонавий миллиадерлар маблағлари билан солиштириб тарихда дунёнинг энг бой одами ким бўлганини аниқладилар.
Бугунги кунда дунёнинг энг бой одами Amazon корпорацияси эгаси Жеффа Безос бўлиб турибди. Унинг умумий бойлиги 117 млрд долларга етган.
Аммо, тарихда "долларда биринчи миллиадер" номи билан танилган Жон Рокфелларнинг ўша пайтда жамғарган пули ҳозирги ҳолатда ҳисобланганда у Безосдан бир неча баробар кўп жамғарган бўлар экан.
Жон Рокфеллер 1937 йил, вафотигача жами 1.5 млрд доллар маблағ жамғарган. Ўша маблағ бугунги кундаги курсда 26 млрд доллар бўлар эди.
Агар ҳисоб-китобни мамлакат ЯИМ ҳажмига кўра оладиган бўлсак, ўшанда Жон Рокфеллар жамғарган 1.5 млрд доллар АҚШ ЯИМнинг 1.6% ташкил этган. Ўшанда АҚШнинг ЯИМ ҳажми 331 млрд доллар бўлган.
Шундан келиб чиқсак Жон Рокфеллар Безосдан бир неча баробар бой ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам нафақат Bloomberg , балки бошқа аксарият рейтинг идоралари якка шахслар ҳисобга олинганда Жон Рокфелларни инсоният тарихидаги энг бой одам деб эълон қилишган.