БМТ коронавирус сабабли дунё бўйлаб очарчилик ҳолатлари кўпаяётганидан хавотирланмоқда
- 17.11.2020 19:50
- 43
- COVID-19
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш дунё бўйлаб очарчилик ҳолатлари кўпаяётганидан ва 2021 йилда дунё озиқ-овқат таъминоти борасидаги ноқулай таҳлиллардан хавотирда эканини билдирди. У бу ҳақда ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.
“Дунёда заҳиралар кўплигини ҳисобга оладиган бўлсак, очарчилик, бу инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилишидир. 2020 йил охирига келиб 130 миллион одам очликдан азият чекиш хавфи остида қолиши кутилаётган бир вақтда, Бутунжаҳон озиқ-овқат таъминоти дастури (WFP), озиқ-овқат етказиб бериш, шунингдек умид бағишлаш борасида ҳаётий муҳим аҳамият касб этмоқда”, - деб ёзди Гутерриш.
Ноябрь ойи бошида Африка ва Яқин Шарқнинг ўндан ортиқ мамлакати оммавий очарчилик ёқасида турганлиги ҳақида хабар қилинди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги БМТ маълумотларига таяниб маълум қилган эди.