БМТнинг иқлим бўйича COP-29 саммити натижалари: Ривожланган давлатлар камбағал мамлакатларга йилига камида 300 миллиард доллар ажратади
Бокудаги саммитнинг якуний йиғилишида CОР-29 иштирокчилари янги мақсад бўйича келишиб олгани эълон қилинди: 2035 йилгача йилига иқлимни молиялаштириш учун камида 300 миллиард доллар ажратиш.
АҚШ президенти Жо Байден бу қарорни "муҳим" деб атади. Бироқ саммит иштирокчиларининг кўпчилиги бундан норози. Ҳиндистон вакили Лила Нандан бу миқдор кутилганидан анча паст эканлигини айтди ва қабул қилинган мақсад "мамлакатимиз омон қолиши учун муҳим бўлган иқлим ҳаракатини олға сурмаслигини" қўшимча қилди. Африка давлатлари саммит декларациясини “заиф ва кеч” деб атаган, глобал исиш оқибатларидан энг кўп жабр кўраётган орол давлатлари ҳам ўз умидсизликларини билдирган.
Бундан ташқари, кўплаб саммит иштирокчилари қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни қисқартириш бўйича қатъий мажбурият йўқлигидан норози бўлишди. Бу масалани 2025 йилдаги навбатдаги саммитгача қолдиришга қарор қилинди.