Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда?

Жорий йилнинг 25 март ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 45,9 миллион АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда.

Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади. Жумладан:

био қўшимчалар (485,2 тн, 3,5 млн. долл.);

маргарин (2,9 минг тн, 3,4 млн. долл.);

гўшт (2,7 минг тн, 3,1 млн. долл.);

кунгабоқар ёғи (3,2 минг тн, 2,4 млн. долл.);

пальма ёғи (2,0 минг тн, 1,8 млн. долл.);

болалар овқати (327,9 тн, 1,5 млн. долл.);

шоколад (525,6 тн, 1,3 млн. долл.);

шакар (2,7 минг тн, 1,0 минг долл.);

ун (3,6 минг тн, 0,9 млн. долл.);

консерваланган сабзавотлар (710,7 тн, 830,8 минг долл.);

макаронлар (553,7 тн, 708,4 минг долл.);

банан (1,1 минг тн, 680,2 минг долл.);

буғдой (80,7 минг тн, 15,7 млн. долл.);

сут маҳсулотлари (463,1 тн, 625,7 минг долл.);

ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва х.з.) (257,1 тн, 537,2 минг долл.);

чой (59,2 тн, 304,7 минг долл.);

балиқ (128,8 тн, 118,7 минг долл.).