Божхона соҳасида янгиликлар

Бу чора жорий йилнинг 12 апрель куни Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгиланган.
Шунингдек, бож олинмайдиган савдо дўкони, эркин омбор ва божхона омбори фаолиятини лицензиялаш марказлаштирилган тартибда Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати томонидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, Давлат божхона қўмитаси таркибида "Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва инновацион усулларини жорий этиш", "Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш", "Ташқи савдо операциялари ва божхона статистикаси мониторинги" бошқармалари ташкил этилмоқда. 

А.РУСТАМОВ,
Олий ҳарбий божхона институти ўқитувчиси,
Ш.МАЪСУДОВ,
институт тингловчиси.