Фарзанд қайси хислатларни ота-онадан олади?
Ёки мерос бўлиб ўтадиган баъзи хусусиятлар хусусида
46 та хромосомани ўз ичига оладиган инсон ҳужайраси агар бирин-кетин қўйиб чиқилса, бу занжир узунлиги 2 метрга етади. Тасаввур қиласизми, геномимиз “бўйи” кўпчилигимиздан баланд ва у нафақат кўз ва соч ранги ҳақида маълумотни ўз ичига олади, балки кўплаб одатлар ҳам ирсий бўлиб, ҳатто бизга берилган турли хил саволларгақиладиган жавобимиз ҳам генетикага боғлиқ экан.
ADMEбир кунинибиз, ота-оналаримиз ва фарзандларимизодатларинисолиштириш билан ўтказди ва ажойиб ўхшашликларни топди.
Одатлар
2019 йилги тадқиқот натижалари ҳайратлантирди:аниқланишича, бизнинг мушук ёки итларга бўлган меҳрибонлигимиз генетик жиҳатдан дастурлаштирилган экан. Бу уй ҳайвонларини севувчилар тўрт оёқли дўстларига бўлган меҳрини ота-оналаридан мерос қилиб олганлиги ҳақида гапиради.
Nokia томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, мусиқий афзалликларнинг 55 фоизи генлар томонидан белгиланади. Лекин мусиқа тинглаш истаги атиги 25 фоиз ирсиятга боғлиқ ва асосан бизнинг кайфиятимиз билан ўлчанади.
Уйқусизлик болаларга онасидан, кундузги уйқучанлик эса 69 фоизгача бўлган эҳтимоллик билан иккала ота-онадан ҳам мерос бўла олади.Бизнинг эрта туришимиз ёки тунги фаоллигимизни ҳам генлар томонидан белгиланади.
Егуликлар афзаллиги
2019 йилда маълум ичимликларга ирсий мойилликни аниқлашга киришган олимлар кофеинга қарамлик туғма, деган хулосага келишди. Бошқа тадқиқотчилар тананинг кофеинга бўлган таъсири ҳам генетикага боғлиқлигини аниқлади. Шу тарзда баъзи одамлар бир чашка қаҳвадан кейин отага ўхшаб ўзини тетик ҳис қиладиган бўлса, бошқалари ташвишга тушишади, яна бири эса онасидек кечаси ухлай олмайди.
Кинза (кашнич)ни ёқтирмаслик ёки севиб истеъмол қилиш ҳам генетика билан белгиланади. Тахминан 13 фоиз одамлар бу кўкатнинг таъми совунга ўхшайди, деб айтади. Бундайодамларда ҳид ҳисси учун масъул бўлган генлар шу қадар кучли ривожланганки, уларкинзада ҳам, совунда ҳам мавжуд бўлган альдегид ҳидини пайқай олади.
Феъл-атвор ва тана хусусиятлари
Майда муваффақиятсизликлар туфайли бир одам тушкунликка тушиб қолса, бундай нохушликларбошқаси учун рағбат бўлиб, унга куч-қувват беради. Бу кимдир яхшироқ ёки кучлироқ дегани эмас, чунки австриялик олимлар таъкидлаганидек, стрессга чидамлилигимиз ўзимизга эмас, генетикага боғлиқ ва шунчаки бизга ҳеч қандай танлов қолдирмайди.
Дангасалик ва кундалик ишларни мунтазам кечиктириш иродасизликдан эмас. Олимлар бизнинг ҳаракатсизлигимиз учун жавобгар бўлиши мумкин бўлган “дангаса” генни топдилар. Ишларни орқага суриб қўйиш ҳам генларга боғлиқ: 46 фоиз ҳолларда бу ҳолат она ёки отанинг “совғаси” ҳисобланади.
2011 йилги тадқиқот оптимизм (некбинлик) ҳам ирсий хусусият эканлигини кўрсатди. Бироқ, олимлар генетика инсоннинг психологик тузилишини тўлиқ белгилаб бермаслигини тан олади.
Ишонувчанлик ва ҳамдардлилик ҳам ирсий хусусиятдир. Ишончсизлик эса генлар билан белгиланмайди ва биринчи навбатда ижтимоий омилларга боғлиқ.
Интеллектуал қобилиятлар
Ақл-идрокнинг ўзи ҳам фарзандларга мерос бўлиб ўтади. Аммо илгари ишонилганидек, ҳар доим ҳам отадан эмас. Ота қизига фақат ақлий қобилиятларини бериши мумкин. Қиз фарзанд эса ҳам отасининг, ҳам онасининг ҳам Х-хромосомаларини мерос қилиб олади. Ўғил фарзанд даҳолиги ёки истеъдод эгаси бўлишини (ҳатто тўмтоқлигини ҳам) фақат онадан мерос қилиб олади, дейишади тадқиқотчилар.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.