Бола асраб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди

«Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, фарзандликка олишни истисно қилувчи жиноятлар аниқ белгиланди.

Хусусан, ҳаётга, соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага қарши, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш, гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ва бошқа бир қатор жиноятларни қасддан содир этган шахслар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек, ҳукумат томонидан тасдиқланадиган айрим касалликларга чалинганлар ҳам фарзандликка олувчи бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.