Бола туғилиши билан мактабга онлайн ҳисобга қўйилиши тартиби жорий этилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб бола туғилиши билан доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасига онлайн ҳисобга қўйилади.

Кейинги йилдан бошлаб бола туғилганидан сўнг тегишли умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади
✔️ 2024 йил 1 январдан бошлаб:
бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади;
✔️ 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;
✔️2023/2024-ўқув йилидан бошлаб:
“Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактабларини ташкил қилинади;
✔️2024 йил 1 апрелдан бошлаб:
“Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг ИТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.