Болалар нега ва нимадан заҳарланяпти?

АҚШ вакиллар палатасининг яқиндаги хабари америкаликларни ларзага солди: мамлакатдаги машҳур болалар озиқаси маргумуш, кадний ва қўрғошинга тўлалиги маълум бўлди, дейилади “Мир Новостей” (2021 й., 9-сон) газетасида.
Парламентчилар докладида тўртта етакчи брендлар Gendir, NurtureLine, Hain Celestial Group Inc, Beech- Nutrition маркалари кўрсатилади. Экспертларнинг хулосасига кўра, ушбу озиқаларда маргимуш, кадний, қўрғошин миқдори болалар саломатлигига хатарли даражада кўп экан. Маълумотлар ошкор этилганидан кейин компаниялар ўзларини оқлашга киришдилар. Уларнинг айтишича, АҚШ қонунларида болалар озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида оғир металларни ҳеч қандай миқдор ва стандартлари кўрсатилмаган экан.
Нейрозаҳарли қўрғошин билан ифлосланиш Америка соғлиқни сақлаш тизимида жиддий муаммога айланган. Маргимуш, кадний ва қўрғошин мева-сабзавот, улардан ишлаб чиқарилаётган шарбат ва қиёмларда ҳам аниқланмоқда.
Бугун АҚШ ижтимоий тармоқлари болаларнинг заҳарланиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияларига қарши оналарнинг норозиликлари билан тўлиб-тошган. Улар жамоатчиликни заҳарли озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини тўхтатиш учун бош кўтаришга чақирмоқда.
Т.Шомуродов тайёрлади.