Болаларнинг вақти зое кетмайди

Самарқанд туманининг сўлим Оҳалик қишлоғида жойлашган “Алпомиш” болалар ёзги оромгоҳида айни дамда 200 нафар болажон ҳордиқ чиқармоқда. Эртамиз эгаларининг вақтини ҳар томонлама мақсадли ташкил этиш учун жараёнга 34 нафар тажрибали педагог, тренер, тиббиёт, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жалб қилинган.
Оромгоҳда шахмат ва шашка, баскетбол, волейбол, теннис, қўғирчоқ театри, моҳир қўллар, доира ва гитарада чалиш, ментал арифметика, рақс, инглиз ва рус тили, рассомлик, дизайн сингари йигирмадан ортиқ тўгараклар фаолият олиб бормоқда.
Шунингдек, унда режа асосида турли маънавий-маърифий ва соғломлаштирувчи спорт тадбирлари ташкил этилади. “Оромгоҳ маликаси”, “Алпомиш ўғлонлари”, “Қувноқ стартлар”, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”, “Китобсевар”, “Заковат” номли тадбирлар шулар жумласидан.
Ш.САДИНОВ,
“Алпомиш” болалар
оромгоҳи директори