Боласига етарли тарбия бермаган ота-оналар маъмурий жавобгарликка тортилади

Ота-оналар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши  101 минг 365 сўмдан 608 минг 190 сўмгача бўлган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар бермоқда.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса 608 минг 190 сўмдан 1 млн 13 минг сўмгача бўлган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.