Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни иш берувчи томонидан қопланади
Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:
- вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар;
- 18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан 23 ёшга тўлгунига қадар;
- 55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;
- ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;
- марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.