Бўш вақт топдингизми, китоб ўқинг!

Буюк шоир ва мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ёзганидек, китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи.

Бу ибора Самарқанд шаҳридаги 24-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Китобхонлик маънавиятни юксалтиради” мавзусидаги давра суҳбатида бот-бот такрорланди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Хосият Бобомуродова ва Раҳмон Ҳожимуродов ўқувчиларга бўш вақтларда китоб ўқишнинг аҳамияти ҳақида ҳаётий мисоллар орқали гапириб берди. Ўз навбатида ўқувчилар китобхонлик, айрим асарларнинг ёзилиш тарихи, қаҳрамонларининг тақдири билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволлар бериб, жавоблар олишди.

- Бу каби тадбирлар ўқувчиларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади, - дейди мактаб директори Т.Долиева. – Муҳими, китобга меҳрини уйғотади, ошно этади. Шу жиҳатдан бугунги учрашувдан ўқувчи-ёшларимиз ўзларига керакли хулосаларни чиқарди.

Маржона Мирзаева.