Боши билан йиқилиб мусиқа даҳосига айланган одам

Тадбиркор Дерек Амато 2000 йилларнинг бошида касодга учраб, уйсиз ва пулсиз қолди. У машинасида тунаб, арзон озиқ-овқатлар билан тамадди қилиб кун кўрарди. Боши билан "урилиш"и у учун нафақат қутқарув камари, балки янги муваффақиятли ҳаётга йўлланма бўлиши тўғрисида ким ҳам ўйлаб кўрибди, дейсиз?

Дерек Амато: после удара головой бездомный стал музыкальным гением.

2006 йилнинг 26 октябрида дўстлари Дерекни зиёфатга таклиф қилишди. Байрам давомида жўралар баcсейн чети бўйлаб тўп тепишга қарор қилди. Амато ўйнаётиб тўғридан-тўғри сув устидан сакраб ўтмоқчи эди, лекин "қўниш" унчалик муваффақиятли бўлмади. Эркак бошини ҳовуздаги кафелга қаттиқ уриб олди. Ҳушидан кетган Дерек дарҳол касалхонага ётқизилди. Шифокорлар унга мия чайқалиши ташхисини қўйишди, шундан сўнг у беш кун давомида деярли уйғонмасдан ётди.

Уйғонганидан сўнг у ўзида ғаройиб нарсалар содир бўлишининг гувоҳи бўлди. Дерекнинг ўзи айтиб берганидек, унинг боши мусиқага тўлиб кетди, у чапдан ўнгга қараб оғиб кетаётган қора ва оқ квадратларни кўра бошлади. Бу квадратлар унинг бармоқларини ҳаракат қилишга мажбурларди. Зўрға уйғониб, у уйида пианиноси бўлган дўсти Рикнинг олдига борди.

Шу кунгача фақат эрмак учун гитара чалишни ўрганишга ҳаракат қилган Амато умрида ҳеч қачон бу мусиқа асбобида ўйнамаган эди. Бироқ у ўз кучини синаб кўриш кераклигини ҳис қилди, ҳатто чала олиши мумкинлигига амин эди. Асбоб ёнига келганида унинг қўллари нима қилишни биладигандек клавишлар билан қўшилиб, ҳақиқий профессионал мусиқачи каби ўйнай кетди.

“Гўёки Бетховен сездирмай оилам шажарасига кириб қолгандек. Мен классик тарзда яратилган асарни ижро этдим ва уни олти соат давомида узлуксиз ўйнадим”, дейди Дерек.

Дерек Амато: после удара головой бездомный стал музыкальным гением.

Аматонинг бу  кутилмаган инъоми тўғрисидаги хабар тезда унинг танишлари орасида тарқалди. Улардан бири дўстига ёрдам беришга қарор қилди ва Лос-Анжелесдаги мусиқа соҳасида ишлайдиган одамлар билан учрашув уюштирди. Ушбу соҳа вакиллари йўқ жойдан пайдо бўлган истеъдодга унчалик ишонмади, лекин Дерекни тинглашга рози бўлишди. У эса яқинда чиққан санъаткор қаршисидаги залда ўтирганларда катта таасурот қолдирди. Йигит ажойиб ўйнади.

Шифокорларнинг тушунтирича, Дерек бошини уриб олганида  у Савант синдромининг бир хусусиятига эга бўлган.

Одатда одамлар ушбу синдром билан бирга билимнинг бир ёки бир нечта соҳаларидаги ажойиб қобилият - “даҳолар ороли”ни олади. Кўпинча ривожланишда нуқсони бўлган одамлар ушбу синдром билан туғилади. Бироқ, Амато камдан-кам учрайдиган истисно, чунки у жароҳат натижасида ўзининг “ороли”га эгалик қилди. Бу қобилиятларини тўлиқ очиб беришга ҳатто ўзидаги эшитиш қобилиятининг қисман йўқолиши ҳам тўсқинлик қилмади, бу ҳам мия чайқалиши туфайли юзага келганди.

Энди Дерек муваффақиятли мусиқачи. У гастролларга боради, альбомлар чиқаради ва фильмлар учун мусиқалар ёзади. Шунингдек, New Vizion Entertainment Group компанияси у билан доимий шартнома тузган. 2007 йилда Дерек Мустақил рассомлар уюшмасининг “2007 йилнинг Мустақил рассоми” мукофотига сазовор бўлди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.