Бошқирдистоннинг «Сказка» меҳмонхонасида яшаётган ўзбекистонликлар коронавирусга чалинди

Бошқирдистоннинг Салават районидаги ўзбеклар жойлашган ушбу меҳмонхона Челябинск вилоятидаги «Горный» иссиқхона мажмуасида ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари учун ижарага олинган, деб ёзади ufa.aif.ru.

Меҳмонхонада яшаётганлар 68 кишини ташкил этган. Улардан 8 нафари дарҳол касалхонага ётқизилган. Қолганлар меҳмонхонанинг ўзида изоляция қилинган. Шунингдек, беморлар билан бевосита мулоқотда бўлган 18 киши, кейинги босқичда мулоқотда бўлган яна 10 киши карантинга олинган.