Бразилияда бир кеча-кундузда 20 мингга яқин фуқаро коронавирусга чалинди
- 21.05.2020 19:00
- 68
- COVID-19
Бразилияда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони сўнгги кеча-кундузда 19694 нафарга ошиб, мамлакатда жами COVID-19 юқтирганлар сони 291 минг нафардан зидни ташкил этмоқда. Умумий ўлим ҳолати 18859 минг нафарга етди. Бу ҳақда 21 май куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Бир кун илгари 271885 нафар касалланганлар ҳақида маълум қилинган эди. Тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, касалланганларнинг умумий сони 291579 нафарга етган. Сўнгги кеча-кундузда 888 нафар ўлим ҳолати қайд этилди. Бугунги кунгача мамлакатда жами 116683 нафар бемор тузалган.