Бу йил қўлда терилган бир килограмм пахта учун қанча ҳақ тўланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги йиғилиш баёнига асосан жорий йилда етиштирилган пахта хомашёсининг нест-нобуд қилмасдан, уюшқоқлик билан қўл меҳнати ва терим машиналари ёрдамида териб олиш чоралари кўрилади. Қўлда терилган ҳар килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари, пахта хомашёси етиштирувчи фермер хўжаликлар ҳосилни қисқа фурсатда йиғиштириб олиш мақсадида белгиланган нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилашлари тавсия этилади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан жалб этилган ишсиз фуқаролардан иборат терим отрядлари раҳбарларига мавсум якунига қадар 2 миллион сўмдан меҳнат ҳақи берилади.
Шунингдек, терим ишларига 18 ёшга тўлмаган фуқаролар, олий ўқув юртлари талабалари, бюджет ва нобюджет ёки хўжалик ҳисобидаги ташкилот ходимлари ва ҳарбийларни терим тадбирлари, умуман ҳар қандай мажбурий меҳнатга жалб этиш қатъиян ман этилади.
Вилоят қишлоқ хўжалик
бошқармаси ахборот хизмати.