Бугун Регистонда футзал бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланади

Хабар берганимиздек,  жорий йилнинг 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари юртимизда футзал бўйича ФИФА жаҳон кубоги-2024 турнири ўтказилади.

Унда дунёнинг энг кучли 24 та футзал терма жамоаси 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради.

"А", "C" ҳамда "Е" гуруҳи учрашувлари Тошкент шаҳрида жойлашган “Ҳумо” аренада, "В" ва "F" гуруҳи баҳслари эса Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида ўтказилади.

Шунингдек, "D" гуруҳи жамоалари Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида ўз учрашувларини ўтказади.

Бугун Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу маросим соат 21:00 дан бошлаб “Zo‘r” TV телеканалида жонли эфирга узатилади.