Бугун туғилган кун: Сайдулла Мирзаев

Адабиёт жонкуяри, зиёлилар фидойиси Сайдулла Мирзаев 1930 йил 8 августда Пахтачидаги Қарнаб қишлоғида туғилган.

1946 йили СамДУ ўзбек филологияси факультетига ўқишга кириб, умрининг охири – 2012 йилгача шу дорилфунунда ишлади. Аспирант, докторант, профессор, кафедра мудири, факультет декани сифатида фаолият кўрсатди.

15 йил давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимига жамоатчилик асосида раислик қилди.

Сайдулла Мирзаев сермаҳсул олим эди. У “Адабий дўстлигимиз саҳифалари”, “Ўзбек адабиёти тарихи”, “Ғоя ва образ”, “Ойдиннинг маҳорати”, “Ўзбек романчилиги”, “Истеъдоднинг камолоти”, “Мустақиллик давридаги ўзбек адабиёти”, “Ҳаёт ва адабиёт”, “Мустақиллик ва адабиёт ҳақида янгича қарашлар”, “ХХ аср ўзбек адабиёти” сингари 25 та монография, дарслик, ўқув қўлланма ва рисолалар ҳамда олти юздан зиёд илмий ва публицистик мақолалар муаллифидир.

Сайдулла Мирзаев 2012 йилда 82 ёшида вафот этди.