Бугундан Самарқандда халқаро ҳайкалтарошлар симпозиуми иш бошлади

Сентябрь ойида ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммитига тайёргарлик кўришга қаратилган “Самарқанд руҳи” лойиҳаси доирасида 10 августдан 10 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрида “Халқаро ҳайкалтарошлар симпозиуми” ўтказилади.

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу симпозиумда 7 нафар хорижий (Россия, Эрон, Ҳиндистон, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон), 6 нафар маҳаллий ҳайкалтарошлар Зарбанд мармаридан, металлдан ва бошқа материаллардан ажойиб ҳайкалтарошлик намуналарини яратадилар.

Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган ушбу халқаро ҳайкалтарошлар симпозиуми Самарқанд шаҳрининг "Ватанпарвар" боғида бўлиб ўтади.