Бугунги “Зарафшон”чилар
Ушбу газета бугунги Янги Ўзбекистон иқтисодий-ижтимоий ҳаёти, ўзгаришларни кенг ёритишда янгиликларнинг жарчиси, янги ҳаёт учун кураш жараёнининг ойнасига айланди.
Бугунги кунда газета ўз олдига қўйган вазифаларни масъулият билан бажариб келмоқда. Таҳририят ходимлари (суратларда) инсон қадрини улуғлаш, эзгу ғояларни аҳоли онгига сингдириш, халқимиз маънавиятини янада бойитиш, ривожланишга тўсиқ бўлаётган иллатларни фош этиш борасида хайрли ҳаракатлар қилмоқда.