Булдуруқ нима? Унинг қишлоқ хўжалигида қандай аҳамияти бор?

Булдуруқ янги атама эмас. Халқимизда олдиндан "Бир булдуруқ, уч қорга татийди" деган нақл юради.

Бу ҳодиса куз-қиш мавсумларида совуқ оқимнинг чекинишидан сўнг, антициклон переферияси даврида юзага келади.

Антициклон перефериясида ҳавода нисбий намликнинг ўта юқорилиги(ўта қалин туман), сезилар-сезилмас ҳудудга хос шамоллар ҳамда ҳаво ҳароратининг -5 даражадан паст совуқ бўлган пайтда кузатилади.

Бу пайтда кўринувчанлик кескин чекланиб, ҳавода сув буғлари кристализациялашади.

Физикада бу, сублимация ҳодисаси дейилади. Сув буғининг буғ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтиш жараёни.

Натижада, ҳавода кристализациялашган заррачалар енгил шамол кучи таʻсирида дарахт шохлари, симёғоч ва майса устига ёпишади.

Боғдорчиликда булдуруқнинг фойдали хусусиятлари жуда кўп.

Боғларда ва далада қишлаётган зараркунандалар булдуруқ ходисасига дош бера олмайди.