Булунғур ва Пайариқ туманида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди
- 26.05.2024 15:04
- 504
- Долзарб
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.M.” хусусий корхонаси раҳбари З.А. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ун ва қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ch.F.” МЧЖ раҳбари Ғ.М. тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа