Булунғурда 700 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди

Вилоят ИИБ ЖХХ жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари, ЙПХ ходимлари ва давлат ветеринария хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказди.
Унда Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида “Labo” русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 700 килограммм гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.
Гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказига олиб борилди. Текширилганда ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланди ва тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳайдовчига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Абдулла Шербеков,
вилоят ИИБ ЖХХ жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходими.