Булунғурда “Lacetti” автоулов хатлангач, барча қарзлар тўланди

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг қарори билан қарздорликни ундириш тўғрисида ижро ҳужжатлари МИБнинг Булунғур тумани бўлимига келиб тушган.
Ижро ҳужжати талабини ихтиёрий муддатда бажариш юзасидан қарздор расман огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, қарздорга тегишли “Lacetti” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
"У қарзларни тўламаса автотранспорт воситасини баҳолатиб, аукцион савдосига чиқарилиши англаб етгач, шу куни 10 миллион 300 минг сўм миқдорда қарзларни тўлаб берди", деб хабар беради Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати.