Булунғурдаги икки мактаб ўқувчи қизлари ўртасида юз берган жанжал юзасидан расмий муносабат билдирилди
- 28.04.2023 09:38
- 808
- Самарқанд
Ижтимоий тармоқларда Булунғур туманида мактаб ўқувчи қизлари ўртасида жанжал юз бергани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 25 апрель куни соат 16:30 ларда Булунғур тумани марказида жойлашган "Диёр" спорт мажмуаси майдонида содир бўлган. Унда 22- ва 23-сонли мактабларнинг 8-синф ўқувчи қизлари бир-бирларига нисбатан турли ҳақоратли сўзлар айтган ва натижада жанжалли ҳолат юзага келган.
Жанжал Булунғур тумани ИИБ томонидан расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув якунларига кўра, ушбу ҳолат мактабларнинг жамоаси ҳамда ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниши белгиланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа