Булунғурлик пенсионер ҳунарманд уйда гул ясаб йилига 100 миллион сўм даромад олмоқда
Булунғур тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи Гулсара Қудратова қўли гул ҳунарманд. У совун, тасма, турли мато ва қоғозлардан бир-биридан нафис гуллар ясайди.
- Пенсия ёшида бўлсам ҳам бекор ўтиришни истамайман, - дейди ҳунарманд. – Бу ҳам соғлиғимга фойда, ҳам рўзғор учун қўшимча даромад келтиряпти. Гул ясаб сотиб, ойига камида 5-6 миллион сўм топяпман. Байрамлар арафасида даромадимиз икки ҳисса ортади. Совун хамиридан гул тайёрлаш учун қолипларни ҳам ўзим ясайман.
Гулсара ая ўз ҳунарини фарзандлари ва набираларига, қолаверса, маҳалладаги ишсиз хотин-қизларга ўргатиб келмоқда.
- Бугунга қадар 200 дан зиёд шогирдлар тайёрладим, - дейди Г.Қудратова. – Уларнинг 20 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар. Ҳозир шогирдларим орасида ўзи мустақил гул ясаб, дўконлар ташкил этганлари ҳам бор.
Эъзоза Мейлиева,
Жасурбек Шукуров.