"Бутунжаҳон тозалик куни" кенг нишонланмоқда!

Ургут туманида ташкил этилган акция доирасида, истироҳат боғи, марказий кўчалар, ташкилотлар атрофи ва  жамоат жойлардаги  қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тозалаш,  дарахт ва буталарга шакл бериш ҳамда суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тумандаги мавжуд 120 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида юртимиз ободлигига бефарқ бўлмаган кўнгиллилар ва фаол ёшлар томонидан кўчалар, қабристонлар, яшаш уйлари атрофлари тозаланиб, манзиллардан мавжуд чиқиндилар олиб чиқилиб, жойларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Аслини олганда тозаликни таъминлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Шундай экан, бу каби амаллар нафақат, йилнинг айнан бир кунида, балки ҳар куни бажарилиши лозим. Шундагина биз яшаётган сайёрада тозалик, озодалик, покизалик ҳукм суради.