Буюк Британияда электрокарни қувватлантирувчи мосламасиз янги уй қуриш тақиқланади

Келгуси йилдан Буюк Британияда янги турар-жой бинолари учун электр транспорт воситаларини «зарядлаш» станциялари қуриш мажбурий бўлади. Бу ҳақда Британия саноат федерацияси форумида бош вазир Борис Жонсон маълум қилди.

Ҳукумат раҳбарининг сўзига кўра, ҳар йили мамлакатда электромобилларни қувватлантириш учун 150 мингга яқин шундай қурилма ишлаб чиқарилиши керак.

«Буюк Британияда электромобиллар сотуви ҳозирда йилига 70 фоизга етмоқда ва 2030 йилда биз углеводород ёқилғида ишлайдиган янги ички ёнув двигателлари сотувини тўхтатамиз. Бу борада биз Европанинг бошқа давлатларидан олдиндамиз», дейди бош вазир.

Қурилиш ва лойиҳалаш қоидаларига киритилган ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, Жонсон яшил саноат инқилоби ва мамлакатнинг янги шароитларга мослашиш, бунга сармоя киритиш зарурлигини билдирди.

2050 йилга келиб, Лондон углерод нейтраллигига эришиш, яъни атмосферага карбонад ангидрид чиқиндиларини имкон қадар камайтириш мажбуриятини олади.