Чехиядаги санаторийда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Чехиянинг Карлови Вари шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ Берлиндаги Элчихона маълумотига асосан хабар берди.

Маълумотларга кўра, кеча, 10 июль куни Карлови Вари шаҳридаги санаторийлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Н. Ж. вафот этди.

Айни пайтда Элчихонанинг Консуллик бўлими марҳумнинг қариндошлари ва Прага шаҳридаги ўзбек диаспораси вакиллари билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий масалаларни, жумладан Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Ватанга юборишни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдириб, Германия (Берлин, Бранденбург, Бремен, Қуйи Саксония, Гамбург, Мекленбург-Олд Померания, Саксония, Саксония-Анҳалт, Шлезвиг-Ҳолштайн, Турингия), Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Берлин шаҳридаги Элчихонасига +49-30-39-40-98-55, +49-30-39-40-98-30 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.