Чимбойда маҳалла фуқаролар йиғинининг замонавий янги биноси қурилмоқда
Бугунги кунда Паст Дарғом туманидаги 47 та маҳалла фуқаролар йиғини ўз биносига эга эмас. Жорий йилда бошқа ташкилот-корхона ёки тадбиркорлар биносида ижарада фаолият олиб бораётган бу маҳаллалар учун давлат-хусусий шериклик асосида маҳалла маъмурий бинолари қурилиши белгиланган.
Шунга кўра, айни кунларда туманнинг олис Чимбой маҳалласи учун давлат-хусусий шериклик асосида маъмурий бино қурилиши ишлари бошланди. Ушбу қурилиш ишларини тумандаги “Plaster lime Stone” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари амалга оширмоқда.
- Ушбу маҳалла фуқаролар йиғини биноси ва марказининг лойиҳа қиймати 850 миллион сўмни ташкил этади, - дейди қурилиш корхонаси раҳбари Жўрабек Мардиев. – Уни маҳалланинг эски биноси ўрнидан қуряпмиз. Иншоот икки қаватдан иборат бўлади ва унинг биринчи қавати маҳалланинг маъмурий биноси, иккинчи қавати давлат шериклиги асосида ўқув маркази сифатида фойдаланилади.
Паст Дарғом туман ҳокимлиги ахборот хизмати.