Чўмилиш ҳавзасида беҳаё рақслар уюштирган шахсларга чора кўрилади
Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2023 йил 16 июн куни Самарқанд тумани "Янгиариқ" маҳалласида жойлашган "Вавилон" чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимида Самарқанд туман "Кулба" маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Насимов оммавий тадбирларни ўтказиш қоидасини қўпол равишда бузиб, 2000 га яқин фуқаролар иштирокида оммавий тадбир уюштирган.
Тадбирда бир гуруҳ раққоса қизларнинг ярим яланғоч ҳолатдаги беҳаё ўйинлари, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига амал қилинмаганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидани тадбир ташкилотчисига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Самарқанд туман судига юборилган.