COVID-19 нинг келиб чиқиши аниқланмаса янги COVID-26 ва COVID-32 пандемиялари хавф туғдиради
Америкалик олим, АҚШдаги коронавирус ва юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Питер Хотез NBC News эфирида «Агар COVID-19 келиб чиқиши аниқланмаса, келажакда COVID-26 ва COVID-32 пандемиялари хавф солиши» ҳақида огоҳлантирди.
Бунинг учун олимлар коронавирус пайдо бўлишини ўрганиши керак, мутахассисларни Хитойнинг Ухан шаҳрига юбориш зарур. Шу билан бирга, Хитой ҳукумати кўмагисиз керакли натижага эришиш қийин бўлади. Бунинг учун Пекинга босим ўтказиш зарур», деб ҳисоблайди олим.
"Бу XXI асрдаги учинчи йирик коронавирус эпидемияси ёки пандемия. Ҳозиргиси кетма-кет учинчиси. Она табиатнинг ўзи нима бўлишини айтяпти: агар биз COVID-19 нинг пайдо бўлишини тўлиқ англамасак, унда COVID-26 ва COVID-32 келади", дея Хотезнинг сўзларини келтиради «РИА Новости».
Иммунолог Владислав Жемчугов америкалик олимнинг янги вируслар таҳдиди ҳақидаги башоратига изоҳ берди:
* Бактерия ва вируслар эволюцияси - бу доимо содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган табиий жараён.
* Бундан қўрқиш керакми ёки йўқми? Ҳа!
* Ҳамма мамлакатлар хулоса чиқаришди - диагностика ва профилактика тизимлари ривожланмоқда, вакциналар ишлаб чиқарилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда 170 миллион коронавирус касаллиги аниқланган. 3,5 миллиондан ортиқ одам янги турдаги инфекциядан вафот этган.