Дабдабали тўй учун жарималар белгиланди. Жараёнда туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳам иштирок этди
Жорий йилдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш ва қабул қилиш жараёнларида маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ҳам иштирок этиш тизими йўлга қўйилди.
Хусусан, 25 февраль куни бир гуруҳ самарқандлик депутатлар паламент қуйи палатасида қонун лойиҳаларининг муҳокама жараёнида иштирок этдик.
Унда "Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамаси жараёнида 92 фоиз овоз билан қўллаб-қувватланди. Олий Масжлис Қонунчилик палатаси 22 мартни Маҳалла тизими ходимлари куни деб белгилади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-1-моддасидаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибини бузиш ва бузган шахсларга кўриладиган жазони фақат жазо билангина эмас, кўпроқ профилактикани кучайтириш бўйича фракция депутатлари томонидан бир қатор таклифлар илгари сурилди.
Маҳаллий Кенгаш депутати ушбу жараёнда иштирок этиб, катта таассурот олдим. Англадимки, маҳаллий Кенгаш ва Олий Мажлис депутатлари ўртасидаги бундай ҳамкорлик халқ манфаатларига хизмат қиладиган қонунлар қабул қилинишига сабаб бўлади.
Акбар МАҲМУДОВ,халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгаши депутати.