Дабдабасиз 30 кишилик тўй ўтказилди

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 30 нафардан кўп бўлмаган одамлар билан тўйлар ўтказилиши бошланди.

“Мавжуд вазиятни ёшларимиз ҳам тўғри қабул қилиб, карантинга риоя қилган ҳолда никоҳдан ўтишмоқда”, дейилади @Olmaliqhayoti каналидаги хабарда.

Қандай ажойиб! Илоҳим, ёшлар бахтли бўлсин. Бахт - бу дабдаба ёки 500 кишилик базм эмаслигининг жонли мисоли бўлишади, деган дуодамиз.

Карантиндан кейин ҳам шу хайрли анъанани давом эттириб, исрофни бир четга суриб, тўйлар қилинса яхши бўларди.